Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Норвегия Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

Норвегия Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

Норвегия ҳукумати Европа Иттифоқининг Россияга қарши 20-санкциялар пакетига мос келувчи янги чекловлар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Янги санкциялар энергетика ва молия соҳаларига қаратилган бўлиб, улар Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасини заифлаштириш ҳамда санкцияларни четлаб ўтишга қарши чораларни ўз ичига олади.

Санкциялар рўйхатига яна 46 нафар жисмоний шахс киритилди. Уларга Норвегияга кириш тақиқланди ва мамлакатдаги активларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланди. Шунингдек, 80 та ташкилотнинг молиявий активлари музлатилди, Россиянинг «соя флоти»га мансуб яна 46 та кема ҳам санкциялар остига тушди.

Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйденинг айтишича, янги чоралар банклар, криптовалюта хизматлари, суюлтирилган табиий газ (LNG) соҳаси, «соя флоти» ҳамда учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган субъектларга қарши қаратилган.

Европа Иттифоқи жорий йил апрель ойида Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қилган эди. Айни пайтда 21-пакет бўйича музокаралар давом этмоқда. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг билдиришича, аъзо давлатлар ҳали барча масалалар бўйича келишувга эришмаган бўлса-да, яқин вақт ичида музокараларни якунлаш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 19:45 14.07.2026. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!