Норвегия Украина эҳтиёжлари учун 2026 йилда $8,5 миллиард ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Йонас Гар Стере хабар берди.
Унинг айтишича, Украинага ёрдам 2025 йилда ҳам давом этади ва 2026 йилда ҳам юқори даражада сақланади. Маблағ ажратиш ташаббуси парламентга тақдим этилади.
Ёрдам "Нансен қўллаб-қувватлаш дастури" доирасида амалга оширилади. У 2023–2027 йилларда жами 75 млрд норвегия крони ($7,4 млрд) қийматидаги фуқаролик ва ҳарбий дастурларни ўз ичига олади.
Жорий 2025 йилда Норвегия Украинага $8,4 миллиард ёрдам ажратмоқда.