Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ноқулай об-ҳаво туфайли самолёт қўна олмади

Ноқулай об-ҳаво туфайли самолёт қўна олмади
Тожикистон миллий авиакомпаниясининг Душанбедан Олмаотага парвоз қилган самолёти қуюқ туман туфайли кўриш даражаси ёмонлиги сабаб қўна олмаган ва захирадаги аэродромга юборилган.
 
Олмаота аэропортидаги учиш ва қўниш таблосида “TajikAir“ авиакомпаниясининг 7J4897 рейси кечикаётгани қайд этилган. Маҳаллий ахборот агентликлари Олмаота аэропорти матбуот хизматига таяниб, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолёт Чимкентдаги захира аэродромига юборилгани борасида хабар тарқатди. 
 
Хабарларга кўра, об-ҳаво сабаб маҳаллий авиакомпанияларнинг бир қатор рейслари кечикаётгани ҳам таъкидланади. 
 
Шунингдек, аэропорт ҳатто қуюқ туманда ҳам ҳар қандай самолётларни қабул қилиш имкониятига эга, фақат экипаж ва ҳаво кемаси тегишли категорияга эга бўлиши керак. Матбуот хизмати йўловчиларга рейслар вақтини аэропорт маълумотхонасидан ёки авиакомпаниялардан аниқлаб олишни тавсия қилди. 
Manba: uza.uz
Киритилди: 22:38 07.12.2018. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!