Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Номаълум шахслар Украина қуролли кучларининг яна бир машинасини ёқиб юборишди

Номаълум шахслар Украина қуролли кучларининг яна бир машинасини ёқиб юборишди

Киевда Украина қуролли кучларининг (АФУ) яна бир автомобили ёқиб юборилди . Бу ҳақда Страна.уа хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, машина Соломенский туманида, Иван Федоров кўчасида ёниб кетган.

Бундан олдин Киев шаҳар прокуратураси Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳарбий машиналар ва муҳим инфратузилма жиҳозларини ўт қўйишда гумонланган икки шахсни қўлга олганини маълум қилганди .

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар мессенжер орқали темир йўлдаги реле ва аккумулятор шкафлари ҳамда ҳарбий хизматчининг Ниссан Навара русумли автомашинасини ёқиб юбориш буйруғини олган. Бажарилган иш учун уларга мос равишда 200 ва 1000 доллар ваъда қилинган.

Гумонланувчилар ҳарбий ҳолат шароитида содир этилган қўпорувчилик, Украина Қуролли кучлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ўзгалар мулкига қасддан зарар етказишда айбланган. Ҳозирда улар ҳибсга олинган.

Киритилди: 22:45 27.07.2024. Ўқилди: 2010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!