2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб +99890-362-**-** телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.