Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Номаълум касаллик: олти нафар бола ҳаётдан кўз юмди

Номаълум касаллик: олти нафар бола ҳаётдан кўз юмди

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида охирги икки ҳафта ичида номаълум касалликка чалинган олти ойдан тўрт ёшгача бўлган олти нафар бола ҳаётдан кўз юмди ва етти нафар бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берган.

Хасталикка чалиниш бўйича барча ҳолатлар Малкангири вилоятидаги Таманпалли қишлоғида кузатилган.

Шифохонада ётган болаларнинг иситмаси баланд, уларда йўтал, кўнгил айниши ва қусиш каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Маҳаллий шифокорлар ҳали касалликнинг аниқ сабабини топа олмаган.

Хабарга кўра, касалланган болаларнинг қон намуналари штат пойтахти Бхунбанесвар шаҳрига юборилган. Маҳаллий ҳокимлик вакиллари вилоятдаги шифокорларга ёрдам бериш учун малакали тиббиёт ходимларини касаллик тарқалган ҳудудга юборган.

Киритилди: 06:31 12.11.2019. Ўқилди: 2248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!