Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нигериядан 833 нафар бола «Боко Ҳарам» асирлигидан қутқарилди

Нигериядан 833 нафар бола «Боко Ҳарам» асирлигидан қутқарилди

Нигерия ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядлари томонидан 833 нафар бола «Боко Ҳарам» террорчилик гуруҳи асирлигидан қутқарилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

«‘Боко Ҳарам’ радикал ҳаракатига қарши курашувчи ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядлари Нигерия шимоли-шарқида 833 нафар болани асирликдан қутқарди. Улардан айримлари ҳатто 11 ёшга ҳам тўлмаган», — дейилади хабарда.

UNICEF’нинг қайд этишича, ўз-ўзини ҳимоя қилиш отрядлари террорчилар томонидан болалардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга қарши курашишга улкан ҳисса қўшди. Шу билан бирга террорчилик тузилмаларида яна кўплаб вояга етмаганлар бўлиб, улар жангариларга ёрдам бермоқда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда жангарилар назоратида 1175 нафар ўғил, 294 нафар қиз болалар мавжуд.

Умумий ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг сони 2200 дан ошади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 14:31 13.10.2018. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!