Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нигер французларга уран қазишни ҳам тақиқлади

Нигер французларга уран қазишни ҳам тақиқлади

Нигер ҳукумати ўз ҳудудидаги Имурарен конидан уран қазиб олиш учун Франциянинг Орано компаниясига берилган лицензияни қайтариб олди. Бунга жавобан компания унинг кетиши минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига салбий таъсир қилишини айтди, дея ёзмоқда BBC нашри.

Лицензия қайтариб олинишига компания ҳануз конни ўзлаштиришга киришмагани сабаб бўлган.

Орано Нигерда 1971-йилдан буён фаолият юритади. Имурарен конини 2015-йилдан ўзлаштириш режалаштирилган, аммо уран нархининг пастлаб кетиши сабабли тўхтатилган эди.

Шундан сўнг Нигер ҳукумати компанияни, 2024-йил 19-июнига қадар ишга киришмаса, лицензияси олиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Маълумотларга кўра, Нигерда Африкадаги энг юқори сифатли уран конлари жойлашган. Мамлакат уран қазиб олишда жаҳонда 7-ўринда туради. Сўнгги йилларда Нигерда уран қазиб олиш учун 8 мамлакат компанияларига лицензиялар берилган.

Киритилди: 00:40 23.06.2024. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!