Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Неймар уч йиллик танаффусдан сўнг Бразилия таркибида ЖЧ-2026 га боради

Неймар уч йиллик танаффусдан сўнг Бразилия таркибида ЖЧ-2026 га боради

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатига борадиган кўринади. Карло Анчелотти 34 ёшли футболчини мундиалнинг якуний қайдномасига киритишга қарор қилгани ҳақидаги маълумотлар шу кунларда пайдо бўлди.

Бу хабарни UOL Esporte портали вакили, таниқли бразилиялик журналист Лукас Мусетти ҳам тасдиқлади: «Ҳа, бу 100 фоизга тасдиқланди, Неймар Жаҳон чемпионатига боради», — деди манба. Карло Анчелотти терма жамоа қайдномасини 18 май куни эълон қилади.

Неймар миллий жамоа сафида деярли уч йилдан бери — 2023 йилнинг кузидан буён ўйнамаган эди. Бўлажак Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги охиргиси бўлиши катта эҳтимол. Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!