Бугун 11 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаётганига ишора қилди.

ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳсдан сўнг бразилиялик футболчи ҳиссиётларга бой фикр билдирди. Неймар учрашувни захирадан бошлаб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда пенальтидан гол урди.

«Мен бор кучим билан ҳаракат қилдим ва курашдим. Энди ҳаммаси тугади. Мен бу ерда бошлаганман, шу ерда ҳам якунлаяпман», — деди Неймар Globo нашрига.

Ушбу мағлубиятдан кейин Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 билан хайрлашди.

Неймар Бразилия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 2010 йилдан буён терма жамоа сафида 130 та учрашувда майдонга тушиб, 80 та гол урган ва 59 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 08:11 06.07.2026. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!