АҚШ президенти Трамп Эрондаги вазиятни муҳокама қилиш учун Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан телефон суҳбатини ўтказди.
Axios нашри ушбу суҳбат ҳақида маълум қилди.
Хабарга кўра, бу сўнгги икки кун ичида раҳбарлар ўртасидаги иккинчи суҳбат бўлиб, Трамп кенг кўламли норозилик намойишлари ва ички беқарорликдан азият чекаётган Эрон режими билан мумкин бўлган ҳарбий зарба ёки дипломатик музокараларга ўтиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Оқ уй ва Исроил бош вазири девони изоҳ беришдан бош тортди.
Чоршанба куни биринчи қўнғироғида Нетаньяху Трампдан Исроилга мумкин бўлган Эрон жавобига тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт бериш мақсадида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлардан тийилишни сўради.