Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нетаньяху Трампни Эрон билан сулҳ тузишдан қайтарди

Нетаньяху Трампни Эрон билан сулҳ тузишдан қайтарди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампни телефон орқали можаронинг ушбу босқичида Эрон билан сулҳ тузишга уринмасликка чақирди.

Бу ҳақда Axios нашри мухбири Барак Равид ижтимоий тармоқларда Исроил манбасига таяниб ёзган.

"Кеча бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Нетаньяху Президент Трампни ушбу босқичда сулҳ тузишга уринмасликка чақирди ва бундай ҳаракат билан боғлиқ хавфлардан хавотир билдирди", дейилади хабарда.

Манбага кўра, Трамп Нетаньяхуга агар Эрон АҚШ талабларига рози бўлса, сулҳ тузишга эришиш мумкинлигини айтиб, Эроннинг барча бойитилган уранини топшириш ва ядровий ишланмаларни қайта бошлашдан тийилиш талабидан воз кечмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!