Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Ливан жанубида Исроил ҳарбий назорати остидаги хавфсизлик зонасини кенгайтиришни буюрганини эълон қилди.
Нетаньяху бу баёнотни мамлакатнинг шимолий чегарасига ташрифи чоғида ёзиб олинган видеомурожаатда айтди. Тасвир Бош вазир девони томонидан тарқатилди.
"Мен босқинчилик таҳдидининг олдини олиш ва чегарамизга ракета ўқларининг олдини олиш учун мавжуд хавфсизлик зонасини янада кенгайтиришни буюрдим", деди Нетаньяху.