Нетаньяху учувчини Исроил, Ҳиндистон ва бутун дунё учун қаҳрамон деб атаб, уни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан бирга Мустақиллик кунида машъала ёқиш маросимида иштирок этишга чақирди.
Ҳозирда шифохонада бўлган учувчи суҳбат давомида Дубайдан Тел-Авивга учган рейсда содир бўлган воқеа ҳақида қўшимча маълумотлар берди.
Аввалроқ БАА расмийлари Boeing 737 самолётининг иккинчи пилоти теракт содир этишни режалаштирганини маълум қилган эди. У кабинадаги авария болтасидан фойдаланиб, самолёт командирига ҳужум қилган. Ҳужумчининг мотиви ҳозирча аниқ эмас.