Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасида сиёсий масалаларда, жумладан, Эронда ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини айтди.
Нетаньяху бу баёнотни Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Менимча, келишмовчиликлар йўқ", деди Нетаньяху икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирар экан.
Унинг сўзларига кўра, Исроил Қўшма Штатларнинг "намунавий иттифоқчиси", чунки у Вашингтон билан "чинакам ёнма-ён курашади".
"Менимча, ҳақиқий савол шундаки, бизнинг Эронга нисбатан турли мақсадларимиз борми. Ва жавоб "йўқ", деб таъкидлади бош вазир.
Унинг таъкидлашича, Исроил ва Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий қурол дастуридан воз кечиши, бойитилган материалларни олиб ташлаши ва уранни бойитиш иншоотларини демонтаж қилишини кўришга интилишади. "Бизда бошқа умумий мақсадлар ҳам бор", деб қўшимча қилди Нетаньяху.