Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нега УEФА Евро-2024 мезбонлигини Туркияга бермади?

A A A
Нега УEФА Евро-2024 мезбонлигини Туркияга бермади?

Александер Чеферин Евро-2024 мезбонлиги Туркияга берилишини хоҳламади, деб хабар тарқатмоқда “ Milliyet ” нашри.
 
Туркия нашрининг берган маълумотига кўра, УЕФА президенти Александер Чеферин УЕФА ижроқўми аъзоларини Германияга овоз беришга ундаган. Дастлаб ижроқўмнинг 9 аъзоси Туркияга овоз бермоқчи бўлган, аммо Чеферин улардан бештасини Германия фойдасига қарор чиқаришга кўндирган.
 
Агарда вазиятга УЕФА президенти аралашмаганда, Туркия 9:7 ҳисобида ютиб чиққан бўлар эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Германия 12 овоз билан мусобақа мезбони бўлди. Туркия учун 4 киши овоз берган, бир киши бетараф қолди.
 
Шундай қилиб, Евро-2024 ўйинлари Германияда бўлиб ўтади ва унда 24 жамоа қатнашади.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 17:12 29.09.2018. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар