Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Назорат инспекцияси қурувчиларни сифатсиз арматурадан огоҳлантирди

Назорат инспекцияси қурувчиларни сифатсиз арматурадан огоҳлантирди

Назорат инспекцияси уй қурилишида баъзи маҳсулотлардан фойдаланмасликка чақирди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида металл маҳсулотларини импорт қилиш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи «М.Э.Т» МЧЖда (номи ўзгартирилган) давлат назорати тадбири ўтказилди.

Назорат жараёнида синов ва ташқи кўрик учун танлаб олинган металл арматура маҳсулотлари импорт қилиниши чоғида уларнинг «Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича» техник регламент талаблари ҳамда амалдаги стандартларга номувофиқ экани аниқланди.

Мутахассислар томонидан қайд этилишича, аниқланган камчиликлар металл маҳсулотда мўртлашиш (синувчанликнинг ошиши), пайвандлаш жараёнида муаммолар юзага келиши, чўзилиш қобилиятининг камайиши ҳамда зилзилага чидамлиликнинг пасайиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мазкур ҳолат билан «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» ги қонуни талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан корхонанинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, шунингдек, корхонага молиявий жарима қўллаш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, белгиланган тартибда суд органларига юборилди.

Бундан ташқари, мазкур маҳсулот реализациясини тақиқлаш ҳамда аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича корхонага тегишли кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 22:48 05.02.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!