Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Aбиш республика Миллий хавфсизлик қўмитасининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлашда давом этмоқда, деб хабар берди 8 январь куни “Интерфакс”га МХХ матбуот хизмати.
“Биринчи ўринбосар ҳам ишламоқда”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Кеча, 7 январь куни Самат Aбиш ҳибсга олингани ҳақидаги маълумот тарқалди, бироқ кейинроқ Миллий хавфсизлик қўмитаси бу маълумотни рад этиб, буни “провокация” деб атади.