Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Назарбоев тавсия қилган одам Қозоғистон бош вазири бўлди

Назарбоев тавсия қилган одам Қозоғистон бош вазири бўлди

Қозоғистон парламенти янги муддатга Aсқар Маминни мамлакат бош вазири этиб қайта сайлади, унинг номзоди республика президенти Қосим-Жомарт Токаев томонидан маъқулланди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти сайтида хабар берилди.

"Спутник Қозоғистон" газетасининг ёзишича, ҳукмрон "Нур-Отан" партиясидан 78 нафар депутат Маминнинг номзоди учун овоз берган, Халқ партияси ва "Оқ йўл" (Ёруғлик йўли) фракциясининг 21 вакили бетараф қолди.

Бир кун олдин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бош вазир номзодини қўллаб-қувватлашни илтимос қилганди. Маълумот учун, Aсқар Мамин биринчи марта 2019 йил 25 февралда мамлакат бош вазири бўлган.

Киритилди: 16:31 15.01.2021. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!