Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийлик фуқаро жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

Навоийлик фуқаро жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

2019 йил 3 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Тасмуратов Нишанбек Кидирбек ули 16.08.2018 йилда ЖИБ Зарафшон шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси асосан 2 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 15 % ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ва 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тасмуратов Нишанбек Кидирбек ули 2019 йил 03 декабрь куни  жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси томонидан сайёр қабулида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. Тасмуратов Нишанбек Кидирбек ули юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга, қонун устиворлигини таъминлашда иштирок этаётган судьяларга, хусусан, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раисига ва суд ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Киритилди: 15:17 10.12.2019. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!