Бугун, ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grооp” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
❗️Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жоийда бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.