27-декабр куни Навоий шаҳри марказида ўрнатилган бош арча қисқа туташув сабабли ёниб кетган эди. Бугун янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
«Янги йилни барчамиз тириклик рамзи бўлган ям-яшил арча атрофида ўтказамиз», — дейилади хабарда.