Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда суд раиси қўл остидаги ходимни дўппослади

Навоийда суд раиси қўл остидаги ходимни дўппослади

15 февраль куни Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу маълумотни Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.

Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади , дейилган Бош прокуратураси хабарида.

Киритилди: 10:52 20.02.2019. Ўқилди: 1598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!