Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда институт ётоқхонасидаги талон-тарожликлар фош бўлди

Навоийда институт ётоқхонасидаги талон-тарожликлар фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Давлат инвестиция дастурига киритилган объектларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ягона буюртмачи хизмати” корхонаси ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахслари, Навоий Давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқий баҳоси 556,1 млн. сўм бўлган 31 турдаги жиҳозлар ва мебеллар тўпламларининг нархларини 2,3 млрд. сўмга ошириб кўрсатиш орқали, 1,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:53 25.01.2020. Ўқилди: 2316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!