2019 йил 2 февраль куни номаълум шахс Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Ш.Э.нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидан хорижий валютадаги пуллари, заргарлик буюми ва мобиль телефонини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Боғишамол МФЙда яшовчи, муқаддам судланган О.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.