НАТО июл ойида бўлиб ўтадиган саммитида Украинани алянсга аъзоликка таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Жулиан Смит хабар берди.
"Украина жорий йилнинг июл ойида алянсга тўлақонли аъзо бўлиш таклифини олмайди. Бироқ биз ўзаро ҳамкорлик, модернизация, шунингдек, мувофиқлаштиришни таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш орқали Украинани НАТОга тобора яқинлаштиряпмиз", — дея аниқлик киритди Смит.