Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

НАТО Бош котиби: Хитой жазоланиши керак

НАТО Бош котиби: Хитой жазоланиши керак

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, агар Пекин Москвани ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этса, Хитой НАТО давлатларининг санкцияларига дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Агар Хитой Россияни қўллаб-қувватлашдан воз кечмаса, НАТО иттифоқчилари қайсидир нуқтада қандайдир иқтисодий санкциялар ёки чекловларни кўриб чиқиши керак», деди альянс раҳбари Американинг CNN телеканалига берган интервьюсида.

Столтенбергнинг қўшимча қилишича, Хитой ўз ҳаракатлари билан Украинадаги урушни «ёқтирмоқда».

💬 «Хитой бир вақтнинг ўзида НАТОнинг Европадаги иттифоқчилари билан нормал савдо алоқаларини давом эттира олмайди ва шу билан бирга Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг жиддий можарога туртки бера олмайди», — дея хулоса қилди НАТО раҳбари.

❕ Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, Пекин Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва шу билан бирга европалик шериклар билан муносабатларни сақлаб қолиш орқали «икковини ҳам олишга ҳаракат қилмоқда».

Киритилди: 22:34 22.06.2024. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!