Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

НАТО бош котиби Украинадаги вазият кескинлашганини билдирди

НАТО бош котиби Украинадаги вазият кескинлашганини билдирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина чегараларида кескинлик кучайганини билдирди, дея хабар тарқатмоқда РИА Новости.

Столтенберг Украинадаги вазият ёмонлашганини қайд этиб, НАТО вазиятни пасайганини кузатмаётганини билдирди. Шимолий Атлантика бош котиби Россияни можарони«зудлик билан юмшатишга» чақирди. Шунингдек, Столтенберг НАТО ва Россия ўртасидаги мулоқотни мураккаблаштирдиган бир қатор жиддий келишмовчиликлар борлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Столтенберг Россияга Москвадаги миссияларни тиклашни таклиф қилган эди. Шунингдек, у томонларлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа йўналишини яратиш ташаббуси билан чиқди ва ҳарбий алоқалардан фаолроқ фойдаланишга чақирди. НАТО бош котиби бу таклифлар салбий воқеаларнинг олдини олишга ишонишини айтди.

26 куни АҚШ Украинага қурол-яроқларнинг янги партиясини етказиб берганини расман эълон қилганди. АҚШ бош котиби Энтони Блинкен ушбу қурол-яроқлар Киевга шу ҳафта етиб боришини билдирганди.

Киритилди: 01:27 27.01.2022. Ўқилди: 4247 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!