NATO Арктикада “Арктика соқчиси” миссиясини тайёрламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик хабарига кўра, NATO яқин кунларда Арктикада ўз иштирокини мустаҳкамлаш ва АҚШ билан Европа давлатлари ўртасидаги кескинликни камайтириш мақсадида “Арктика соқчиси” операциясини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Ушбу қарор алянс мудофаа вазирларининг Брюсселдаги учрашувида тасдиқланиши мумкин.