Коинот агентлиги телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчисига Ер табиий йўлдошидаги тармоқларни лойиҳалаш учун 14,1 миллион доллар ажратди.
NASA Nokia компаниясига Ойда 4G (LTE) тармоғини ўрнатиш учун 14,1 миллион доллар ажратди. Америка космик агентлигининг таъкидлашича, ушбу стандартдаги телекоммуникация тармоқлари 2028 йилгача Ер табиий йўлдошида қурилиши режалаштирилган Ой базасидаги радио сигналларга қараганда анча ишончли алоқани таъминлай олади, деб хабар беради forbes.ru.