Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

NASA: Ерни абадий ёмғир кутмоқда

NASA: Ерни абадий ёмғир кутмоқда

Олимларнинг таъкидлашича, Ердаги иқлим ўзгариши расман эълон қилинганиданда глобалроқ бўлиб, яқин келажакда сайёрамизни катта миқдордаги ёмғир кутмоқда.

NASA’нинг кўплаб олимлари томонидан амалга ошириладиган ишларининг натижалари эълон қилинадиган Nature Communications нашрининг мутахассислар фикрига таяниб маълум қилишича, иқлимшунослар ҳозирда ёғингарчилик миқдорини нотўғри ҳисоблашмоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳозирги вақтда сайёрамизнинг ҳаво оқимида силжишлар мавжуд бўлиб, метеорологлар тропик минтақаларда жойлашган баландликлардаги булутларнинг қисқараётганлигини ҳисобга олишмаяпти. Ваҳоланки, айнан ушбу булутлар ҳаракати туфайли ёғингарчилик миқдори кўпаймоқда.

Мутахассислар бундай табиий ҳодисаларни ўрганиш учун такомиллаштирилган модель туфайли янги табиий ҳодисаларни янада чуқурроқ ўрганиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда.

 

Киритилди: 06:00 02.06.2020. Ўқилди: 11874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!