Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Нарендра Моди Эроннинг Қатарга қарши ҳужумларини қоралади

Нарендра Моди Эроннинг Қатарга қарши ҳужумларини қоралади

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг амирликнинг энергетика инфратузилмасига ҳаво ҳужумларини қоралади.

Бу ҳақда Моди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

"Мен Қатар билан бирдамлигимизни билдирдим ва минтақадаги энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумларни қаттиқ қораладим. Шунингдек, Қатарнинг Ҳиндистон ҳамжамиятига бўлган ташвиши ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирдим, минтақада тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришига умид қиламиз", деди у.

Моди Ҳиндистон Ҳормуз бўғози орқали кемалар эркинлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!