2019 йил 29 июль куни Наманган тумани Қоракўл маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. шу маҳаллада яшовчи қайнакаси 35 ёшли С.Н.нинг уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида уни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада С.Н. касалхонага ётқизилиб, А.Н. қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.