Қидирувдаги фуқаро Новосибирскда ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
"Жорий йил 25 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманганда яшаган, 2009 йил Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан судланган, 1978 й.т. аёл Россия Федерацияси, Красноярск вилоятида ушланиб, Россия Федерацияси бош прокуратураси розилик хати ва Минск конвенциясига асосан, Новосибирск шаҳридан этап қилиниб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган", дейилади хабарда.