Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Намангандаги каналдан 10 ёшли боланинг жасади топилди

Намангандаги каналдан 10 ёшли боланинг жасади топилди

26 август куни Мингбулоқдан оқиб ўтувчи Охунбобоев каналига чўмилиш учун келган Наманган вилояти Гуртепа қишлоғида яшовчи 10 ёшли ўғил боланинг каналга чўкиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Унинг ота-оналари қидириб юрган паллада бобоси боланинг қирғоқда қолдирган кийимларини топиб олади ва воқеа хусусида фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилишади.

Эрта тонгдан бошланган қидирув тадбирларига бошқарманинг оператив отряди ғаввослари ҳамда ёнғиндан қутқарувчиларидан иборат кучлари жалб этилиб, каналнинг 30 километр узунликдаги қисмида тезкор иш ташкил этилади. Бу орада каналнинг сув камайтирилиб, қутқарув ишларига маҳаллий аҳоли томонидан 100 нафарга яқин кўнгиллилар ҳам қўшилади.

Киритилди: 21:58 28.08.2021. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!