Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда юз берган кучли ёнғин бартараф этилди

Наманганда юз берган кучли ёнғин бартараф этилди

Наманган шаҳридаги Фурқат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган “Халқаро олтин мерос хайрия фонди” Наманган вилояти бўлимига қарашли “Олтин мерос гурунг маркази”да кучли ёнғин содир бўлди.
2021 йил 12 сентябрь куни соат 15:49 да юз берган бахтсиз ҳодисадан хабар топган Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб борди.Ёнғин натижасида марказнинг шифт ва том қисмидан 235 кв. метр жойи ва хона жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан шу куннинг ўзида қисқа фурсат ичида ўчирилди. Қайд этиш керакки, олиб борилган тезкор ҳаракат натижасида мажмуанинг 350 кв.метр жойи сақлаб қолинди. Мазкур ҳодиса сабабли талабаларда куйиш тан жароҳати ёки бирор жиддий талофат олиш ҳолатлари кузатилмаган.

“Олтин мерос гурунг маркази”да юз берган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш каби ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳамда йўлларда ҳаракатланаётган пайтда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатига ҳалал бермасликка чорлаб қолади.

Киритилди: 13:43 13.09.2021. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!