Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди

Наманганда юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди

Шу йил 26 сентябрь куни соат 23:45 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 272 км.да, MAN русумли юк автомашинасини ишонч қоғози билан Тошкент-Водий йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб келаётган, "Дамас" русумли автомашина орқа қисмига урилиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ўтиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, MAN русумли юк автомашинасида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Юк автомашинаси ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ва "Дамас" русумли автомашинада бўлган йўловчи бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:32 28.09.2020. Ўқилди: 2234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!