Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда уй эгаси пичоқ билан қуролланган ниқобли босқинчини ИИБга топширди

Наманганда уй эгаси пичоқ билан қуролланган ниқобли босқинчини ИИБга топширди

Наманган шаҳрида 7 август куни Тўрақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.З. юзини тўсган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, «Навбаҳор» МФЙда яшовчи М.М.нинг уйига девор ошиш йўли билан бостириб кирди. Бу ҳақда "daryo.uz" манбаси хабар берди.

Уй эгаси босқинчини кўриб қолиб, унга фаол қаршилик кўрсатди. Ш.З. пичоқ билан унинг бўйин қисмига жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинаётганида бирга яшовчи ўғли ушлаб олиб, ИИБга хабар берди.

М.М. касалхонага ётқизилди. Ш.З.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Киритилди: 14:54 10.08.2018. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!