Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда судьялар ва МИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Наманганда судьялар ва МИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Наманган вилоят маъмурий суди раиси С. Турсунов, судьялар Д. Тожибоев, А. Назруллаев, О. Турдиев ва О. Зиёвитдиновлар томонидан Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилиб, мазмун моҳияти тушунтирилди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида, бўлим давлат ижрочилари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар берилди ва маърузачилар томонидан томонидан тегишли амалий тавсиялар билдирилди.

Дониёр Тожибоев,

Наманган вилоят маъмурий суди судьяси

Киритилди: 18:18 24.06.2021. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!