Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда "Нексия"лар тўқнашди: эр-хотин вафот этди

Наманганда "Нексия"лар тўқнашди: эр-хотин вафот этди

2019 йил 23 июль куни соат 09:15ларда Наманган вилоятининг Наманган туманида яшаган 66 ёшли А.А.бошқарувидаги “Nexia”  автомашинасини Поп туманида “Ҳазратибоб” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 45 ёшли Ш.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада А.А. бошқарувидаги “ Nexia ” автомашинаси ҳайдовчиси касалхонада ҳамда у билан йўловчи сифатида кетаётган турмуш ўртоғи 62 ёшли М.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Шунингдек, ҳайдовчи А.А.нинг бир нафар гўдак набираси ҳамда яна бир “Nexia” ҳайдовчиси Ш.А.лар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:46 24.07.2019. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!