Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда мудҳиш воқеа: қурбонлар кўп

Наманганда мудҳиш воқеа: қурбонлар кўп

Наманган. 2020 йилнинг 04 июнь куни соат 05:00 да 63 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган “Самс” русумли юк автомашинани Поп тумани “Кўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ., нинг бошқарувида бўлган “Isuzu” юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р., нинг бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ағдарилган хамда “Самс” юк автоавтомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ., лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси Н.Р., шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:15 04.06.2020. Ўқилди: 10591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!