Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда мактабгача таълим бўлими ходими 36 млн сўм пора билан қўлга тушди

Наманганда мактабгача таълим бўлими ходими 36 млн сўм пора билан қўлга тушди

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Уйчи туманида мактабгача таълим бўлимининг давлат харидлари ва шартномалари бўйича мутахассиси А.Э «Коробо» МЧЖ раҳбари А.Ж.дан топширган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўтказиб берилган 385 миллион пул маблағи эвазига 36 миллион сўм миқдоридаги маблағни пора тариқасида талаб қилган.

Таъкидланишича, ходим «Коробо» МЧЖ раҳбаридан 14,2 миллион сўм ва 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётганда далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда мазкур мутасаддига нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси, 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли чоралар кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 13:05 28.07.2021. Ўқилди: 2250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!