Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда катта миқдордаги қалбаки дорилар сотилишининг олди олинди

Наманганда катта миқдордаги қалбаки дорилар сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Наманган-Шеробод” ЙПХ назорат масканида фуқаро А.И.нинг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилганида, унинг юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли 1.200 кассетада 300 мг.лик умумий қиймати 237,8 млн. сўмлик қалбаки “REGAPEN” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И., А.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:00 31.05.2019. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!