Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда «Isuzu» 6 ёшли болани уриб юборди

Наманганда «Isuzu» 6 ёшли болани уриб юборди

Маълум бўлишича, воқеа Яккасада маҳалласида соат 17:00 атрофида содир бўлган. Янгиқўрғон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли «Isuzu» юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Шундан сўнг йўл четида турган пиёда — Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.

Оқибатда бола тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://namviib.uz/oz/events/yuk-mashina-urib-yuborgan-piyoda-voqea-joyida-vafot-etgan

Киритилди: 10:54 04.10.2021. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!