Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида бир ёшли болакай ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетди. Воқеа жойига етиб келган ФВВ қутқарувчилари тезкор ҳаракат қилиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Кеча, 22 май куни соат 18:47 да Наманган вилояти, Уйчи тумани «Муборак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган уйларнинг бирида фавқулодда ҳолат содир бўлди. Уй эгасининг 2025 йилда туғилган ўғил фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан манзилга етиб борган ва қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, болакайни олиб чиққан.

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Мутахассислар ота-оналарни фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирмоқда.

Киритилди: Бугун 15:11. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!