Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда, бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Дарё га маълум қилди.

Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Микрораён ҳудудидаги барча фоҳишалик билан шуғулланиб рўйхатга тушган хонадонларни кириш йўлакларига, кўнгилочар масканларга, компьютер ўйинхоналарига, спиртлик ичимликлар сотиш дўконларига ҳамда ҳудудлар марказларига кузатув камералари ўрнатилмоқда , дейилади хабарда.

Ушбу кузатув камералари Ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ҳамда тун-у кун назоратга олинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги фуқароларни биргаликда Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш учун курашга таклиф қилмоқда.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:25 21.01.2019. Ўқилди: 5343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!