Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда аёлларнинг рўмолларига кўз олайтирганлар қўлга тушди

Наманганда аёлларнинг рўмолларига кўз олайтирганлар қўлга тушди

2019 йил 11 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Наманган шаҳри Чорсу маҳалласида жойлашган Зулайхо саноат савдо МЧЖга қарашли бинонинг ертўласи эшигини бузиб кириб, у ердан фуқаро И.И.га тегишли умумий қиймати 80 млн. сўмлик аёллар рўмолларини ўғирлаб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Саноат маҳалласида яшовчи Ш.Ш., Гўзал маҳалласида яшовчи М.У. ва Хақиқат маҳалласида яшовчи Н.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:02 12.04.2019. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!