Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда аёл ўзини ёқиб юбориб, вафот этди. Жиноят иши қўзғатилди

Наманганда аёл ўзини ёқиб юбориб, вафот этди. Жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Дедабаевани ўзини ёқиб юбориб, вафот этганлиги акс этган видео хабардаги ҳолатлар юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан Г.Дедабоевани яшаб турган хонадонидан мажбурий кўчириш ижро ҳаракати ўтказишни тайинланиб, ушбу хонадонга жорий йилнинг 29 сентябрь куни иштирокчиларни жалб қилган ҳолда ижро ҳаракатини амалга ошириш учун борилган.

Шу вақтда, Г.Дадабаева ижро ҳаракатини тўхтатиш, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш мақсадида яшаш хонадони дарвозасининг ташқи олд томонида ўзи билан олиб чиққан 1,5 литр ҳажмли елим идишдаги бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Г.Дадабоева 30.09.2020 йилда РШТЁИМ Наманган филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Г.Дадабоеванинг танаси юзасининг 90 фоиз алангадан куйиши, шундан 40 фоиз қисми чуқур куйиш ва юқори нафас йўлларининг 1-даражали куйиши унинг ўлимига олиб келган оғир тан жароҳати ҳисобланиши кўрсатилган.

Жиноят иши бўйича судга оид тиббий, судга оид ёнғин техникавий ва бошқа зарурий экспертизалар тайинланган.

МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси ва Наманган шаҳар ИИЎ ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспектори ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Киритилди: 14:51 02.10.2020. Ўқилди: 4819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!