Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда аёл фарзандларини "Сирдарё"га ташламоқчи бўлди

Наманганда аёл фарзандларини "Сирдарё"га ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 28 март куни соат 09.30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида  яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряд  ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан, Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган.

Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 13:40 29.03.2021. Ўқилди: 3470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!