Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда 6-синф ўқувчисига шилқимлик қилган шахс жазога тортилди

Наманганда 6-синф ўқувчисига шилқимлик қилган шахс жазога тортилди

Жорий йилнинг 23 февраль куни ижтимоий тармоқда Наманганда педофил қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарга видео ҳам илова қилинганди.

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, видеотасвир юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қуйидагилар маълум бўлди.

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Н.О. 2020 йил 11 февраль куни кеч соат 18:00 лар чамасида ўзининг бошқарувида бўлган автомашинасини бошқариб кетаётиб, Наманган шаҳар Мустақилликнинг 5 йиллиги МФЙ Чархпалак кўчаси бошида 6-синф ўқувчиси, вояга етмаган Р.О. ва унинг синфдошларини кўриб, уларни тўхтатади. Уларга йўли шу томондалиги ва йўл-йўлакай қизларни ташлаб қўйишини айтган ҳамда автомашинасида қизларни манзилларига ташлаб, вояга етмаган Р.О.га эса пул бериб, уни исмини сўраган. Шу вақтда қўрқиб кетган Р.О. шовқин кўтарган. Буни эшитган яқин атрофдаги одамлар ички ишлар бўлимига хабар беришган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов суриштирув ишлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси натижасида фуқаро Н.О. вояга етмаган қизга шилқимлик қилиб, жамоат тинчини бузгани аниқланди.

2020 йил 12 февраль куни Норин тумани маъмурий суди томонидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида фуқаро Р.О. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, жарима жазоси тайинланган.

Киритилди: 12:27 25.02.2020. Ўқилди: 4412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!